Куни кеча марказий кўп тармоқли 37-оилавий поликлиникада туман хотин-қизлари учун тиббий кўрик ташкил этилди.
Кўрикда аёллар, асосан, кўкрак бези саратони скренинги текширувидан ўтдилар.
Бундан мақсад хотин-қизларга тиббий тушунча бериш, кўкрак бези саратони касаллигининг олдини олиш ва шу касалликка чалинган беморларни олдиндан аниқлаб, тезкор тиббий ёрдам кўрсатишдан иборат.