Куни кеча бош прокурор ўринбосари ва сектор раҳбарлари ижтимоий ва ишлаб чиқариш объектларини бориб кўрди.
Даставвал «Чортоқ» маҳалласида жойлашган 333-умумтаълим мактаби ўрнида қурилаётган янги мактаб биноси ва «Хушнуд» маҳалласидаги 250 ўринли оилавий поликлиниканинг қурилиш ишлари билан танишилди.
Шунингдек, «Янгиҳаёт индустриал нимстанцияси» ва Янгиҳаёт индустриал технопаркидаги сув иншооти ва ичимлик суви тармоғининг қурилиш жараёнлари кўздан кечирилди ва маблағларни мақсадли ишлатиш, объектларни белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш юзасидан масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.