Куни кеча бош прокурор ўринбосари туманимизда бўлиб, туман прокурори ва тегишли соҳа вакиллари билан бу ерда олиб борилаётган қурилиш жараёнлари, хусусан, ижтимоий соҳа объектлари биноларини қуриш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Ўрганиш давомида давлатимиз раҳбарининг «2024-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ижросини таъминлашда амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилиб, қурилиш ишларига масъул бўлган раҳбарларга ҳар бир объектда ишларнинг сифати ва ҳаққонийлиги устидан доимий назоратни амалга ошириш бўйича топшириқлар берилди.