info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Кўча пешлавҳалари ҳолати ўрганилмоқда

Кўча пешлавҳалари ҳолати ўрганилмоқда
timeicon 15-06-2024

Кўча пешлавҳалари ҳолати ўрганилмоқда

Туман ҳокими маслаҳатчиси ва ободонлаштириш бўлимининг ташқи безаш ишлари бўйича мутахассисидан иборат ишчи гуруҳ кўча пешлавҳаларининг аҳволи билан танишиб чиқмоқда.

Маълум қилинишича, туманимизнинг биргина «Олчазор» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги кўчалар ҳолати кўздан кечирилганда, 10 дан зиёд яроқсиз ва 15 та низомда белгиланган тартибга мувофиқ илинмаган пешлавҳалар аниқланган.

Шундан сўнг, аниқланган камчиликлар юзасидан масъуллар томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, уларни бартараф этиш бўйича туман ҳокимига маълумотлар тақдим этилди.

Маълумот учун, марказий кўчаларда ҳар 200 метрда, тор кўчаларда ҳар 100 метрда ,шунингдек, берк кўча бошида 1 дона пешлавҳаларнинг бўлиши тўғри ҳисобланади.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech