Бугун туман ҳокимлигида «Коррупцияга қарши курашиш» мавзусида профилактик тадбир ўтказилди. Унда туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман Адлия бўлими ва бошқа ташкилот ва корхона ходимлари иштирок этди.
Тадбирда Тошкент шаҳрида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш, коррупция ҳолатларининг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар хусусида сўз юритилиб, иштирокчиларга бундай иллатга қарши муросасизлик иммунитетини шакллантириш лозимлиги таъкидланди.