Туман ҳокими ўринбосари бошчилигида тегишли идора масъуллари, коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари ва бошқарув сервис компаниялари вакиллари билан йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси билан боғлиқ бир қатор долзарб масалалар кўриб чиқилди. Хусусан, кўп қаватли уйлар фонди ҳамда коммунал хизмат кўрсатиш корхоналарини 2025/2026-йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш дастури ижроси, мавжуд дебитор қарздорликни қисқартириш ҳамда бошқарув сервис компаниялари фаолиятини оптимизация қилиш масаласи йиғилиш кун тартибидан ўрин олди.
Бундан ташқари, йиғилиш давомида "Менинг уйим" billing тизимидаги бошқарувсиз уйларни бошқарув ташкилотларига бириктириш, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида баҳорги мавсумда амалга оширилган ишлар, кўп қаватли уйларни иситиш тизимини ювиш, чеклаш воситаларини ўрнатиш ва профилактика қилиш ҳамда "Обод маҳалла" дастурига тушган маҳаллаларда олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.