Бугун туман ҳокими ва сектор раҳбарлари бошчилигида маҳаллла фаоллари, коммунал соҳа вакиллари билан йиғилиш ўтказилди.
Унда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, янги йил байрамига тайёргарлик, бунда хавфсизлик чораларини кўриш, шунингдек, ижтимоий соҳа объектларидаги тозалаш ҳамда ободонлаштириш ишларини пухта ташкил этиш, ички йўлларни тозалаш бўйича топшириқлар берилди.
Аҳолига қулайлик яратиш учун тумандаги барча масъуллар ўз вазифаларини вақтида амалга оширишлари кераклиги таъкидланди.