Туман ҳокимининг Уй-жой, коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари томонидан коммунал соҳа ва бошқарув сервис компаниялари раҳбарлари иштирокида куз-қиш мавсумига тайёргарлик, коммунал соҳадаги муаммоларни бартараф этиш, коммунал йўналишида содир бўлиши мумкин бўлган коррупция ҳолатларининг олдини олишга қаратилган учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда туман ҳокими ўринбосари Абдурашид Нурматов бошқарув сервис компания раҳбарларига фуқаролар билан муносабатда муомила маданиятига риоя қилиш кераклигини алоҳида таъкидлади.
Шунингдек, коммунал соҳа бўйича тўловларни назоратга олиш, бошқарув сервис компанияларини ривожлантириш бўйича тегишли масъулларга топшириқ берди.