Бугун туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти админстрацияси масъули, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги масъули, туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари иштирокида қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларга қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда коммунал соҳа вакиллари, корхона ва ташкилотлардан бириктирилган масъуллар ҳамда маҳалла раисларига қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар, юзага келган муаммоларни зудлик билан бартараф этиш ҳамда аҳолини энергоресурслар билан барқарор таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.