Ушбу муборак кунларда ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларнинг ҳолидан хабар олиш ҳам қарз, ҳам фарздир.
Шу боис, туманимиздаги ногиронлиги бўлган, кам таъминланган фуқароларга ногиронлик аравачалари топширилди. Хусусан, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси томонидан 30 кишига, «Алоқабанк» ҳомийлиги остида 6 кишига ногиронлик аравачалари тарқатилди.
Кичик эътибордан миннатдорлик ҳиссини суратларда кўришимиз мумкин.