Бугун туман ИИО ФМБ масъул ходимлар томонидан Янгиҳаёт тумани ҳокимлигида фаолият юритувчи ходимлар билан "Интернет ижтимоий тармоғидаги фрибгарликлар ва тарқалаётган зарарли ҳаволалар" мавзусида профилактик учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари томонидан кибержиноятларнинг кенг тарқалаётган турлари ҳақида маълумот берилди. Бундан ташқари, банк карталаридан фойдаланиш вақтида шахсий маълумотларни фирибгарлар қўлига бериб қўймаслик ва бунинг учун зарур бўлган эҳтиёт чораларини кўриш кераклиги айтиб ўтилди.
Шунингдек, тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.