Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбари жорий йил 18 февраль куни туманимизга ташриф буюрган эди.Ташриф давомида маҳалланинг давлат ва жамият ҳаётидаги ўрнига алоҳида тўхталиб ўтар экан, бугунги кун маҳалла раислари олдида турган муҳим вазифалар бўйича зарур топшириқлар берган эди.
Куни кеча Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Вазири ўринбосари ҳамда туманимиз ҳокими Президентимиз томонидан берилган мазкур топшириқлар ижроси доирасида маҳалла раислари ва ҳоким ёрдамчилари билан учрашди. Унда қатор муҳим масалалар муҳокама этилди. Келгусидаги режалар белгиланиб, масъулларга топшириқлар берилди.