info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Йошларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш чоралари кўрилмоқда

timeicon 31-05-2025

Куни кеча туман ҳокими ўринбосари ва масъул ташкилотлар раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда ёзги таътил вақтида умумтаълим мактаблари ўқувчилари, талабалар ҳамда маҳаллалар ёшларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича тузилган туман ишчи гуруҳи тасдиқланди.

Шунингдек, йиғилиш давомида ёзги мавсумий оромгоҳлар ва кундузги соғломлаштириш оромгоҳларини юқори даражада ташкил этиш ҳамда китобхонлик, маданият, санъат, спорт ва бошқа йўналишларда маданий дастурлар ва тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, "Йошлар ойлиги" доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар ва масъулларнинг вазифалари белгилаб берилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech