Куни кеча маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси ишчи гуруҳи Янгиҳаёт туманида бўлиб, ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлигини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Ташриф давомида ишчи гуруҳ аъзолари оталиққа олинган, ишсиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар билан ишлаш ҳолатини ўрганди. Шунингдек, “ДХХ кубоги”, “Шижоат ва ғайрат”, “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” каби лойиҳалар ижроси ҳамда ушбу йўналишларда қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар асосида олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Бундан ташқари, масъуллар мебел ишлаб чиқариш билан шуғулланаётган янгиҳаётлик ёш тадбиркор фаолияти билан ҳам танишди.