Республика саноат-техник назорат қўмитаси бош инспектори бошчилигида Янгиҳаёт ва Сергели туманларида барча йўналишлар бўйича иситиш мавсумини барқарор ўтишини таъминлашга доир йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда туманнинг мактабгача таълим бўлими масъуллари, мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари ва маъмурий-хўжалик ишлари бўйича ўринбосарлари иштирок этди. Йиғилишда ижтимоий объектлардаги сув, газ босими, иситиш тизимларини назоратдан ўтказиш каби мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берилди.
Шунингдек, аҳоли орасида ис газидан заҳарланиш, ҳаво-газ аралашмаси натижасида чақнаш ва ёнғинлар билан боғлиқ бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш тўғрисида тушунча берилди.