Туманимизга халқаро стандартларга жавоб берадиган умумий ўрта таълим мактабларини қуриш бўйича Ислом тараққиёт банкидан лойиҳаларни бошқариш бўйича мутахассис ташриф буюрди.
Бундан мақсад туманимизда давлат-хусусий шериклик асосида умумий ўрта таълим мактабларини қуриш, уларга юқори даражада техник хизмат кўрсатилишини таъминлаш, ўқувчиларнинг сифатли таълим олиши учун зарур шарт-шароитларни яратишдан иборат.
Туман ҳокими ва Ислом тараққиёт банки вакили туманимиз ҳудудида қурилиши режалаштирилаётган мактаб ҳудудини бориб кўрди ва мактабда яратиладиган шароит ва имкониятлар ҳақида гаплашди.