info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими ходимлари макарон маҳсулотларининг ишлаб чиқарадиган мажмуада бўлишди

timeicon 14-12-2021

Факт: Макарон маҳсулоти Хитойда ўйлаб топилган. У “қайта ишланган хамир” маъносини анлатади.

Бизнинг туманда ҳам макарон маҳсулотларининг 12 турини ишлаб чиқарадиган мажмуа мавжуд. Куни кеча Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими ходимлари “Файзли” маҳалласида жойлашган ана шу мажмуада бўлиб, у ердаги шарт-шароитлар билан танишишди. Шунингдек, ишлаб чиқариш билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш юзасидан ўз таклиф мулоҳазаларини билдиришди.

 Мазкур корхона 0,8 гектар майдонга эга. Қувонарлиси, улар ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш орқали 25 нафар фуқарони иш билан таъминлашган. Келгусида маҳсулотларни хорижга экспорт қилиш режалаштирилмоқда.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech