Куни кеча туман ҳокимлиги биносида Янгиҳаёт тумани «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази вакиллари томонидан туман ҳокими бошчилигидаги ҳокимлик вакиллари учун марказ фаолиятига оид семинар ташкил этилди.
Семинар давомида кейс менежмент усули, шунингдек, маҳаллада комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходимларнинг иш фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича керакли маълумотлар берилди.
Бундан ташқари, тадбирда «Маҳалла еттилиги»нинг ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш, аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан кўрилилиши лозим бўлган чора-тадбирлар келишиб олинди.