Туманимиздаги барча умумтаълим мактабларида «Илмдан ўзга нажот йўқ» мавзусида маърифий ва тарбиявий суҳбатлар ўтказилиши режа қилинган.
Шулардан бири 32-умумтаълим мактабида юқори синф ўқувчилари иштирокида ташкил этилди. Уларга жамиятимизга ёт бўлган ғоя ва мафкураларнинг асл моҳияти ҳамда глобаллашув шароитида ёшлар онгини манипуляция қилишда турли ахборот хуружларининг асл мақсадлари ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, ёшларга интернет ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш давомида огоҳликка риоя қилиш кераклиги таъкидланди.