info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари келиб, туманда олиб борилаётган ишлар билан танишди

timeicon 26-04-2023

 

Бугун Янгиҳаёт туманига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2023 йил 15- апрелдаги 20-сонли фармойишига асосан, Тошкент шаҳри туманларини ҳар томонлама ривожлантириш ва ислоҳотлар самарадорлигини ошириш борасидаги вазифалари юзасидан иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари келиб, туманда олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Хусусан, дастлаб туманда жойлашган 37-оилавий поликлиникага борилди. Поликлиникада таъмирлаш ишларини олиб бориш, бу орқали фуқароларга малакали тиббий хизматни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Кейинги манзил «Чорбоғ» маҳалласида ёнғин келиб чиққан хонадон бўлиб, раҳбарият ва масъуллар у ерда олиб борилаётган таъмираш ишлари билан танишишди.

Туманимизда жойлашган 334-сонли мактабда эса синфхоналарни кўпайтириш, спорт зал ва спорт майдонларини ташкил этиш, ўқувчиларга қулай шароитлар яратиш бўйича масъулларга вазифалар юклатилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech