Халқ депутатлари Янгиҳаёт тумани Кенгашининг Иккинчи чақириқ еттинчи сессияси бўлиб ўтди.
Дастлаб, сессияда Янгиҳаёт тумани адлия бўлими томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахборот ҳамда туман ИИО ФМБ томонидан жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш бўйича 2024 йилнинг тўртинчи чораги давомида амалга оширилган ишлар ҳақида масъул раҳбарлар ҳисоботи тингланди.
Шундан сўнг масъуллар туманда янги иш ўринларини яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда туман ёшлар ишлари бўлимининг 2024 йилдаги фаолияти ҳақида сессия иштирокчиларига ҳисобот берди.
Сессия давомида Янгиҳаёт тумани маҳаллий буджетининг 2025 йил қўшимча манбалари маблағларини харажатларга йўналтириш, маҳаллий буджетнинг буджет даромадлари базасини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар, маҳаллий буджетининг 2024 йил тўртинчи чоракдаги даромадлар ва харажатлар ижроси юзасидан маълумотлар тақдим этилди.
Сессия якунида туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг 2024 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.