Туманимиздаги 8-умумтаълим мактабида Aлишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди муносабати билан "Икки кўнгил гулшани" номли ғазалхонлик кечаси бўлиб ўтди.
Тадбирда сўзга чиққанлар Aлишер Навоий қолдирган бой ижодий меросни ўрганиш ва тарғиб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди. Мактаб ўқувчилари томонидан ифодали айтилган ғазал ва рубоийлар, маълум маънода, аждодларимизнинг бой маънавий меросига тутилган кўзгу бўлди.
Тарихий воқеалар асосида саҳналаштирилган саҳна кўриниши барча йиғилганларга ўзгача кайфият улашди.