Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 апрелдаги 57-сонли «Афв этиш тўғрисида»ги фармонига асосан, туманимиздаги «Иқбол» маҳалласи фуқароси муддатидан олдин қамоқ жазосидан озод этилди.
Туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи раиси, туман ҳокими ўринбосари ва ҳокимликнинг ижтимоий мослашиш раҳбари мазкур фуқаронинг уйига бориб, унинг яшаш шароити, келгуси режалари ва меҳнат фаолияти тўғрисида суҳбат олиб боришди. Фуқаронинг уй-жой масаласида муаммолари борлиги сабабли, уй-жой учун бериладиган субсидияга ҳужжатларини расмийлаштириш ва қонуний ишга жойлашиши борасида давлат томонидан амалий ёрдам кўрсатилиши ҳақида айтилди.
Ҳозирда фуқаро соғлиғини тиклаш учун тиббий кўрикдан ўтмоқда ва бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди. Фуқаро билан профилактик суҳбат олиб борилганида, у кайфияти яхшилиги, айбидан пушаймонлиги, эндиликда меҳнат фаолиятини йўлга қўйиши ҳақида гапирди.