Давлатимиз раҳбарининг топшириқларига кўра, Тошкент шаҳри маҳаллаларида аҳолининг ижтимоий-маиший муаммоларини ҳал этилиш орқали хавфсиз муҳитни яратиш, маҳаллалар ҳудудида жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишларни самарали ташкил этиш бўйича профилактика инспекторлари масъулиятини оширишга қаратилган қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, куни кеча Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ туманимизда бўлди. Раҳбарлар тумандаги 2- ва 4-сонли Ички ишлар бўлинмалари фаолияти, «Янги умид» ҳамда «Навқирон» маҳаллаларига хизмат кўрсатувчи ички ишлар органлари таянч пунктларида тунги навбатчилик сменалари хизматларини ўрганишди.
Ўрганиш жараёнида масъул раҳбарлар ва шахсий таркибга аҳолининг ижтимоий-маиший муаммоларини ҳал этиш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш, жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.