«Хушнуд» МФЙ идорасида туман оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан маҳалла фаоллари учун йиғилиш ташкил этилди.
Унда «Хушнуд» маҳалласида «Обод хонадон», «Обод кўча» ва «Обод маҳалла» мезонларини жорий этиш, ушбу мезонлар мазмун-моҳиятини, соғлом турмуш маданиятини тарғиб қилиш бўйича тушунча берилди.
Йиғилишда Республика ишчи гуруҳи аъзоси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бош мутахассиси, маърифатли аёллар тарғибот гуруҳи етакчиси, кўп тармоқли поликлиника шифокорлари ва бошқа фаоллар иштирок этиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.