«Хушнуд» МФЙ идорасида Тошкент шаҳар Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи бошчилигида сайёр қабул ўтказилди.
Унда 30 нафарга яқин фуқаро, асосан, кадастр, уй-жой, шунингдек, паспорт, даволаниш, моддий ёрдам каби масалалар билан мурожаат қилди.
Шундан мурожаатларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилди. Қолган масалаларни ўрганиш бўйича масъулларга вазифа берилди.