Туманимиздаги "Хушнуд" МФЙ гузарида "Aёли еъзозланган юрт" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбир туман Оила ва хотин-қизлар бўлими раҳбари, хотин-қизлар фаоллари, "Оқила аёллар" ҳаракати ва туман тарғибот гуруҳи аъзолари иштирокида 4 та сектор кесимида ташкил этилди. Унда ҳар бир сектор аъзолари ўзлари тайёрлаб келган лапар, алла, келинсалом ва саҳнавий кўринишларни намойиш этдилар.
Шу билан бирга, тарғибот гуруҳи аъзолари Конституциявий Қонун лойиҳасида белгиланган хотин-қизлар ва оила ҳақидаги моддалар тўғрисида маълумот бериб, юртимизда хотин-қизларга бўлаётган эътибор борасида сўз юритди.