Бугун туман ҳокими ва сектор раҳбарлари бошчилигида «Обод маҳалла», «Обод кўча», «Обод хонадон» дастурига киритилган Хушнуд маҳалласида амалга оширилаётган ишлар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда ишчи гуруҳ аъзолари томонидан маҳаллада аҳолига қулайлик яратиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар бўйича тегишли топшириқлар берилди.
Масъуллар ҳисоботи тинглангач, ишларни жадаллаштириш, таъмирлаш, ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.