Куни кеча "Ёрқинҳаёт" маҳалла идорасида хотин-қизларни турли тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилиш мавзусига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда туман оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи ва туман ИИБ вакиллари хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳақида сўз юритиб, уларга давлатимиз томонидан яратиб берилаётган шароитларни санаб ўтди.
Шунингдек, хотин-қизлар оилавий ёки бошқа зўравонликларга дуч келганида биринчи галда кимга хабар бериши кераклиги ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган ваколатли ташкилотлар тўғрисида маълумот берилди.