Куни кеча Ал-Фарғоний маҳалла идорасида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларни турли тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш мақсадида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Туман оила ва хотин-қизлар бўлими, туман прокуратураси, туман ИИБ вакиллари 2-секторда яшовчи хотин-қизларга уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, турли тазйиқларга дуч келганида қилиниши керак бўлган чоралар ҳақида сўз юритди.
Шунингдек, давлатимизда аёлларнинг илм олиши, касб-ҳунар эгаллаши бўйича яратилган шароитлар тўғрисида маълумот берилди.