Хотин-қизлар масалалари хонадонма-хонадон ўрганилади
Туманимизнинг оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда барча маҳалла хотин-қизлар фаоллари томонидан маҳаллаларда истиқомат қилувчи хотин-қизларни касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш бўйича янгича ёндашувлар тизими йўлга қўйилмоқда.
Хусусан, куни кеча мазкур йўналиш бўйича 30 нафар хотин-қизлар фаоллари учун ўқув амалий семинар ўтказилди.
Унда ҳозирги кунда ишсиз, аммо ишлаш истагини билдирган хотин-қизларни аниқлаш, уларнинг эҳтиёж ва қизиқишларини саволнома асосида «хонадонбай» ўрганиш ишлари келишиб олинди. Шунингдек, туман ҳокимлиги юристи томонидан барча фаоллари ҳуқуқий тушунчалар берилди.