Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги ПФ-81-сон Фармони ва ПҚ-146-сон қарори ижросини самарали ташкил этиш бўйича туман штаби аъзолари билан биргаликда тумандаги «Хотин-қизлар фаоли» лавозимига номзодини кўрсатган хотин-қизлар билан секторлар кесимида суҳбат ўтказилди.
Суҳбатда тумандаги 30 та маҳалла фуқароларига «Хотин-қизлар фаоли» лавозимига тавсия этилган жами 128 нафар хотин-қизларнинг назарий билим ва амалий кўникмалари, иш тажрибалари кўриб чиқилди ҳамда ижобий тавсифланган номзодлар «Хотин-қизлар фаоли» лавозимига тавсия этилди.