info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Хотин-қизлар билан семинар-тренинг бўлиб ўтди

timeicon 07-08-2024

Хотин-қизлар билан семинар-тренинг бўлиб ўтди

Туман оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан маҳаллардаги хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш, моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида семинар-тренинглар ташкил этилмоқда.

Шундай тадбирлардан бири, «Чароғон» маҳалла фуқаролари йиғинида 2-сектор маҳаллаларида яшовчи ишсиз, ижтимоий фаол бўлмаган ҳамда турмуш шароити оғир бўлган фуқаролар ўртасида ўтказилди.

Семинар-тренингда малакали психологлар руҳий ҳолатни яхшилаш, шахслараро муносабатларда ижобий ҳислатларни шакллантириш, турли хил низоларнинг олдини олиш, ўзига бўлган ишонч ва ижтимоий мослашув даражасини ошириш, неъматларни қадрига етиш ҳамда мунозара юритиш маданиятини шакллантириш бўйича тушунчалар берди.

Машғулот давомида хотин-қизларга уларни қийнаётган баъзи муаммоли вазиятлардан чиқиш, унга ечим топиш ҳамда оилада соғлом муҳитни шакллантириш бўйича йўл-йўриқ ва кўрсатмалар берилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech