Туманимиздаги “Гулшанобод” МФЙда “Меҳнатдан келса бойлик, турмуш бўлар чиройлик” шиори остида “Аёллар дафтари”нинг 3-босқич 2-тоифасига кирувчи тадбиркорлик қилиш истагида бўлган хотин-қизлар билан давра суҳбати ташкил этилди.
Унда туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, тадбиркор аёллар ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаш арафасида бўлган хотин-қизлар иштирок этдилар.
Йиғилганлар муваффақиятли тадбиркорликни йўлга қўйиш ва уни ривожлантириш борасида ўзаро фикр алмашишди ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.