Хасан ва Хусан Рахимовлар туманимиздаги 329-умумтаълим мактабида таълим олади. Улар 11 йилдан буён спортнинг турон якка кураш тури билан шуғулланиб келмоқда.
Иккаласи ҳам бир қанча мусобақаларда қатнашиб, ғолибликни қўлга киритган. Хусусан, Қозоғистонда ўтказилган "Опен Ациан Cуп" мусобақасида 27 кг вазн тоифасида 1-ўринни эгаллашган. Хасан 2006-йилда туғилган спортчилар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида 2-ўринни, Тошкент шаҳар саралаш чемпионатида 1-ўринни қўлга киритган.
Хусан "Ниппон кемпо" япон қўл жангининг Тошкент шаҳар чемпионатида ва жиу-жицу спорт турида 42 кг вазн тоифасида 1-ўринни эгаллаган. Хасан ва Хусанга турон яккакураш федерацияси томонидан 1-спорт даражаси (қизил белбоғ) берилган.
Эгизакларнинг асосий мақсади — жаҳон чемпиони бўлиш. Уларга ниятлари ижобатини тилаймиз!