Бугун 8-умумтаълим мактабида Халқаро қизлар кунига бағишланган тарғибот тадбири ташкил этилди.
Бундан мақсад қизларни миллий қадриятларимиз, урф-одатларимиз асосида камол топтириш, замонавий касб-ҳунарларни эгаллашига ёдам бериш, эрта никоҳнинг олдини олишдан иборат. Тадбирда туман оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари томонидан маҳаллаларда олиб борилган ишларни акс эттирувчи тақдимот намойиш этилди.
Шунингдек, тадбир давомида кийиниш ва муомила маданияти, соғлом турмуш тарзи борасида ҳаётий воқеаларга асосланган фикрлар билдирилди.