Куни кеча туман Халқ депутатлари Кенгашининг навбатдаги 35-сессияси бўлиб ўтди. Сессияда кун тартибидаги қатор масалалар кўриб чиқилди.
Сессияда тумандаги Ўзбекистон Республикаси Президенти халқ қабулхонасининг секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти, маҳаллаларида тадбиркорликни ривожлантириш, ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлиги мавзулари муҳокамага қўйилди.
Мавзу юзасидан Янгиҳаёт туманидаги Халқ қабулхонаси мудири, шунингдек, фуқароларга малакали хизмат кўрсатиш учун яратилган шароитлар юзасидан туман Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими раҳбарининг ҳисоботи тингланди.
Туманда «Темир дафтар», ва «Аёллар дафтари» ни юритиш орқали амалга оширилаётган ишлар бўйича Янгиҳаёт тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари ва Янгиҳаёт тумани оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи — ҳоким ўринбосарининг ҳисоботи юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.