Куни кеча Халқ депутатлари Янгиҳаёт тумани Кенгашининг ўттиз иккинчи сессияси бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими Ҳаёт Иногамовнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармонининг “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурини Янгиҳаёт туманида ижросини таъминлаш бўйича “ЙЎЛ ХАРИТАСИ”ни тасдиқлаш тўғрисидаги ахбороти тинглани.
Шунингдек, “Халқпарвар” комиссиясининг туманда амалга ошираётган ишлари, Туман аҳолисига табиий газ етказиб беришнинг бугунги ҳолати ва истиқболли дастурлари,
Янгиҳаёт туманида “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳасини амалга ошириш ишлари, Янгиҳаёт туманида гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар борасида амалга оширилаётган ишлар, туманда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” асосида амалга оширилаётган ишлар, Янгиҳаёт туман маҳаллий бюджетининг қўшимча даромадларини харажатларга йўналтириш ва бошқа масалалар масалалар кўриб чиқилди.