info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Халқ депутатлари Янгиҳаёт тумани Кенгашининг Иккинчи чақириқ ўнинчи сессияси бўлиб ўтди.

timeicon 27-03-2025

Дастлаб, сессия кун тартибида Халқ депутатлари Янгиҳаёт тумани Кенгаши ҳузурида Ёшлар маслаҳат гуруҳини ташкил қилиш масаласи кўрилди.

Сессия давомида масъул раҳбарлар туманда "Аёллар дафтари"нинг 6-босқичига киритилган хотин қизларни қўллаб-қувватлаш ,шунингдек, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш йўналишида олиб борилган ишлар тўғрисида ҳисобот берди.

Бундан ташқари, "Ташаббусли бюджет" жараёнининг 2025-йил биринчи мавсумида "Очиқ бюджет" ахборот портали орқали ғолиб деб топилган лойиҳалар бўйича манзилли рўйхатни тасдиқлаш ҳамда маблағлар йўналтириш тўғрисидаги тегишли раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланди.

Сессия якунида бошқа масалалар ҳам муҳокама қилиниб, қарорлар қабул қилинди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech