info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Халқ депутатлари Янгиҳаёт тумани Кенгашининг Иккинчи чақириқ ўн учинчи сессияси бўлиб ўтди.

timeicon 20-05-2025

Дастлаб, сессияда Янгиҳаёт тумани "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида ҳисобот тингланди.

Сессия давомида Янгиҳаёт туманида соғлиқни сақлаш, иссиқлик таъминоти тизимида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий сиёсий фаоллигини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилиш борасида амалга ошираётган ишлар тўғрисидаги масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланди.

Шунингдек, сессия кун тартибида Янгиҳаёт тумани маҳаллий буджетининг 2025-йил қўшимча манбалари маблағларини харажатларга йўналтириш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech