Сессияда масъул раҳбарлар Янгиҳаёт туманининг 2025-йилда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг иккинчи чоракдаги ижроси, соғлиқни сақлаш соҳасида ва туманда “Аёллар дафтари” тизимининг 6-босқичи доирасида амалга оширилган ишлар бўйича депутатларга ҳисобот берди.
Сессия давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Йоқилғи-енергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва беҳуда сарфланишининг олдини олиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида” 2025-йил 1-апрелдаги ПҚ-133-сон қарори ижроси ўрганилди.
Бундан ташқари, Янгиҳаёт тумани маҳаллий бюджетининг 2025-йил иккинчи чорак давомида бюджет даромадлари базасини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар натижалари муҳокама қилинди.