info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Халқ депутатлари Янгиҳаёт тумани Кенгашининг Иккинчи чақириқ ўн иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

timeicon 12-05-2025

Дастлаб, сессияда 2025-йил биринчи чорак давомида маҳаллий буджет даромадларининг бажарилиши ҳолати, шунингдек, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар кесимида буджетга ҳисобланган, амалда тўланганлиги ҳамда солиқ қарздорлиги бўйича амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.

Сессия давомида масъул раҳбарлар туманда коммунал хизмат кўрсатиш корхоналарининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари, туман ҳудудида маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳисобот берди.

Бундан ташқари, маҳаллий буджетнинг 2025-йил биринчи чоракда буджет даромадлари базасини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар натижалари, маҳаллий буджетининг 2025-йил биринчи чорак давомидаги даромадлар ва харажатлар ижроси тўғрисидаги тегишли раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланди.

Шунингдек, маҳаллий буджетнинг 2025-йил қўшимча манбалари маблағларини харажатларга йўналтириш масалалари ҳам сессия кун тартибидан ўрин олди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech