info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Халқ депутатлари Янгиҳаёт тумани Кенгашининг Иккинчи чақириқ ўн биринчи сессияси бўлиб ўтди.

timeicon 18-04-2025

Дастлаб, сессияда Янгиҳаёт туманининг 2025-йилда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Сессия давомида масъул раҳбарлар туманда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳамда туман ИИО ФМБ томонидан жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот берди.

Бундан ташқари, Йошлар ишлари агентлиги туман бўлимининг фаолияти ва туманда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги тегишли раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонуни ва соҳага оид бошқа қонун ҳужжатлари ижроси ҳамда Янгиҳаёт тумани маҳаллий буджетининг 2025-йил қўшимча манбалари маблағларини харажатларга йўналтириш масалалари ҳам сессия кун тартибидан ўрин олди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech