info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Халқ депутатлари Янгиҳаёт тумани Кенгашининг Иккинчи чақириқ олтинчи сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Янгиҳаёт тумани Кенгашининг Иккинчи чақириқ олтинчи сессияси бўлиб ўтди
timeicon 22-01-2025

Халқ депутатлари Янгиҳаёт тумани Кенгашининг Иккинчи чақириқ олтинчи сессияси бўлиб ўтди.

Дастлаб, туман ҳокими 2025 йилда Янгиҳаёт туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури ҳамда 2024 йилда ташаббусли буджет жараёнининг ғолиб бўлган лойиҳалари бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида сессия иштирокчиларига маълумот берди. Шундан сўнг, 2024 йил давомида сектор раҳбарлари томонидан амалга оширган ишлар тўғрисидаги ҳисоботлар тингланди.

Сессия давомида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича туман ҳудудида амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот ҳам тингланди. Бундан ташқари, масъул раҳбарлар 2024 йилнинг тўртинчи чорагида туман солиқ инспекцияси томонидан бажарилган ишлар ва мажбурий ижро бюроси туман бўлимининг 2024 йил давомидаги фаолияти юзасидан ҳисоботлар тақдим этди.

Шунингдек, сессия кун тартибида Янгиҳаёт туманида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳам муҳокама қилинди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech