info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Халқ депутатлари Янгиҳаёт тумани Кенгашининг иккинчи чақириқ биринчи сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Янгиҳаёт тумани Кенгашининг иккинчи чақириқ биринчи сессияси бўлиб ўтди
timeicon 01-01-1970

Бугун Халқ депутатлари Янгиҳаёт тумани Кенгашининг иккинчи чақириқ биринчи сессияси бўлиб ўтди.

 

Дастлаб Янгиҳаёт туман сайлов комиссияси раиси Джураев Дилмурод Алибековичнинг жорий йил 27 октябрда бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғрисидаги ахбороти тингланди.

 

Сессия кун тартибида халқ депутатлари Янгиҳаёт тумани Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш, туман Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш масалалари кўриб чиқилди.

 

Шунингдек, сессияда Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Таджиев Санжар Шуҳратович сўзга чиқиб, Тошкент шаҳар ҳокими томонидан Янгиҳаёт тумани ҳокими лавозимига Иногамов Хаёт Илясович номзоди кўрсатилганлигини билдирди. 

 

Шундан сўнг, Иногамов Хаёт Илясович «Янгиҳаёт туманининг 2025-2029 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш» дастури ҳақида сессия қатнашчиларига маълумот берди. 

 

Депутатлар томонидан Тошкент шаҳар ҳокимининг “Иногамов Хаёт Илясовични Янгиҳаёт тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисида«ги қарори бир овоздан тасдиқланди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech