Сессияда Пенсия жамғармаси бўлимининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг ижроси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 апрелдаги “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4270-сонли қарорининг тумандаги ижроси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 январдаги “Тошкент шаҳрининг уй-жой коммунал инфратузилмасини бошқаришни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорнинг ижроси бўйича ҳисоботлар тингланди.
Шунингдек, “Темир дафтар” асосида амалга оширилаётган ишлар, “Меҳрибонлик” уйларида тарбияланган ёшлар бандлигини таъминлаш, касбга ўргатиш юзасидан олиб борилаётган ишлар, туман маҳаллий бюджетининг қўшимча даромадларини харажатларга йўналтириш ва шу каби масалалар ҳам кун тартибидан ўрин олди.