Халқ депутатлари Янгиҳаёт туман кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилди
Куни кеча туман ҳокими, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар депутатлари ҳамда сектор раҳбарлари иштирокида Халқ депутатлари туман кенгашининг 74-сессияси бўлиб ўтди. Унда жорий йилда барча сектор раҳбарларининг 1-чорак давомида амалга оширган ишлари ҳамда яна бир қатор долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Хусусан, сессия кун тартибида «Сайхунобод тажрибаси»ни жорий этиш, йил якунига қадар кам таъминланган оилаларни камбағалликдан чиқариш, доимий яшаш жойидан узоқ муддатга чиқиб кетган фуқаролар билан ишлаш, «Маҳалла еттилиги» фаолиятини самарали ташкил этиш ва уларнинг масъулиятини ошириш йўналишларида ойма-ой амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг «маҳаллабай» режа-жадвалларини тасдиқлаш каби масалалар кўриб чиқилди.
Шунингдек, сессия давомида туман «Халқ қабулхонаси» бошлиғининг ахбороти, куз-қиш мавсумига тайёргарлик , «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар муаммоларини ҳал қилиш, эрта туғруқ, оилавий ажримлар тўғрисидаги фикр-мулоҳазалар эшитилди.