Халқ депутатлари Янгиҳаёт туман Кенгашининг навбатдаги қирқ тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.
Унда туманда норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати юзасидан туман Адлия бўлимининг ахбороти, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”ни юритиш орқали амалга оширилаётган ишлар, маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказининг 2022 йил учинчи чорак давомида амалга оширган ишлари, Янгиҳаёт тумани экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекциясининг фаолияти ҳамда “Янгиҳаёт фахри” эсдалик нишонини таъсис этиш тўғрисида масъулларнинг ҳисоботи тингланди.
Шунингдек, Янгиҳаёт туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан қилинаётган чора-тадбирлар тўғрисида тақдимот қилинди.