info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Халқ депутатлари Янгиҳаёт туман Кенгашининг навбатдаги қирқ саккизинчи сессияси бўлиб ўтди

timeicon 28-12-2022

Халқ депутатлари Янгиҳаёт туман Кенгашининг навбатдаги қирқ саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг асосий кўрсаткичлари бўйича 2022 йилда эришилган натижалар ҳамда Янгиҳаёт туманини 2023 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар ва туманда “Темир дафтар”ни юритиш орқали амалга оширилаётган ишлар тўғрисида туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳисобот тингланди.

Шунингдек, туманда “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали йил давомида амалга оширилган ишлар борасида оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи-туман ҳокими ўринбосарининг, туманнинг уй-жой коммунал инфратузилмасини бошқаришни такомиллаштириш бўйича олиб борилган ишлар тўғрисида туман ҳокимининг уй-жой, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосарининг, Янгиҳаёт туман маҳаллий бюджетининг қўшимча даромадларини харажатларга йўналтириш тўғрисида Янгиҳаёт тумани молия бўлими мудирининг ҳисобот ва ахборотлари тақдим этилди ҳамда депутатлар томонидан мазкур масалалар юзасидан тегишлича қарорлар қабул қилинди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech