Халқ депутатлари Янгиҳаёт туман Кенгашининг навбатдаги қирқ бешинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Янгиҳаёт туманидаги Халқ қабулхонасининг 2022 йил учинчи чорак давомида амалга оширган ишлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Янгиҳаёт туманидаги Халқ қабулхонаси мудирининг, хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича Янгиҳаёт туманида амалга оширилаётган ишлар, туманда “Темир дафтар”ни юритиш орқали амалга оширилаётган ишлар тўғрисида туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарининг ҳисоботлари тингланди ҳамда тегишлича қарорлар қабул қилинди.
Шунингдек, Янгиҳаёт туманида Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқларининг амалга оширилиши бўйича назорат ва ҳисобдорликни ташкил этиш ҳамда ижро интизомини мустаҳкамлаш, Янгиҳаёт тумани маҳаллий бюджетининг 2022 йил қўшимча манбалари маблағларини харажатларга йўналтириш ва бошқа бир қанча масалалар тўғрисида сўз юритилиб, амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.